Daryo (Uzbek) – Грециялик саёҳатчи: ўзбек чегарачиси биз учун иш кунини узайтириб, чегарани очган эди

БМТга аъзо мамлакатларнинг барчасига ташриф буюриб, Гиннесс рекордлари китобига кирган грециялик саёҳатчи Бабис Бизас Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги саргузаштлари ҳақида гапириб берди, деб ёзади Sputnik.

Айни пайтда БМТга 193 та давлат аъзо бўлиб, Бабис Бизас 2004 йилда бу мамлакатларнинг ҳаммасига сафар қилган, натижада Гиннесснинг жаҳон рекордлари китобига киритилган. Бундан ташқари, Бизас Тинч океанидаги 170 та оролга, Шимолий ва Жанубий қутбга, Сибирнинг олис бурчакларига ва Антарктика оролларига саёҳат қилган.

«Совет давридан кейин Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрганимизда қийинчиликларга учраганмиз. Биз Ўзбекистон текисликларига етиб олиш учун Тожикистоннинг бепоён тоғларидан ўтиб келдик. Аммо бизга чегара кечқурун ёпилганини айтишди, биз эса у ёпилганидан кейин 2 соат ўтиб етиб келган эдик. Биз бир офицерни топиб, унга муаммони тушунтирдик. У бизни тушуниб, Ўзбекистон чегарасидаги офицерни чақирди, чунки улар ҳамон ҳамкасблар эди. Кутилмаганда биз Ўзбекистон божхонасида чироқлар ёнганини кўрдик, чегара ходими емакхонадан қайтиб келиб, биз учун чегарани очди», — деди Бизас.

https://daryo.uz/k/2018/11/14/gretsiyalik-sayohatchi-ozbek-chegarachisi-biz-uchun-ish-kunini-uzaytirib-chegarani-ochgan-edi/